Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япония парламенти делегацияси билан учрашув
2017-01-17 | Сиёсат
2017 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Япония парламенти миссиясини қабул қилди
2017 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Япония Парламенти Маслаҳатчилар палатаси депутати Юҳей Юмашита бошчилигидаги парламент миссиясини қабул қилди.
Делегация таркибида депутатлар Мизуҳо Онума, Юка Миязава, Мицуко Ишии ҳам бор.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот давомида “Тараққиётга расмий кўмак” номли Япония ҳукумат дастури доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Япония Элчиси Нобуаки Ито иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги