Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Галдаги вазифалар белгилаб олинди

2015-02-06 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12- Хоразм сайлов округида сиёсий партияларнинг вилоят кенгашлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, бу жараёнда қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш ҳамда сайлов участкалари фаолиятини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари ва улардаги мавжуд шароитларни пухта ўрганиб бориш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Сайловларнинг қонун талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминлаш округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларидан катта масъулият талаб этади. Сайлов участкаларининг фаолияти, уларда яратилган шароитларни ўрганиб бориш, фуқароларнинг сайловга доир мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда сайлов қонунчилиги тарғиботини самарали ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.

Округ сайлов комиссияси ва сиёсий партияларнинг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ масалалар, кузатувчилар институтининг сайлов жараёнидаги аҳамияти, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг фаоллиги, масъулиятини янада ошириш каби масалалар хусусида фикр алмашилди.

Манба: ЎзА

Поделиться