Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ягона эзгу мақсад йўлида

2015-02-06 | Жамият

Юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилиш барчамизнинг ягона ва эзгу мақсадимиздир, – деди Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Е.Қунназаров.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, туман ва шаҳар Кенгашларига партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган конференцияда 2014 йил 21 декабрда мамлакатимиз парламенти ва маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайлов якунлари, шунингдек, жорий йил 29 мартда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик, партиянинг VII қурултойига делегатлар сайлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида халқаро андозаларга мос демократик сайлов тизими шакллантирилгани фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишида муҳим омил бўлмоқда. Мазкур ҳужжат асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар партиялараро рақобатни кучайтириб, сиёсий партияларга тенг шароитлар яратиш механизмининг самарадорлигини янада оширди.

Анжуманда партиянинг устувор вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда бошланғич партия ташкилотларининг масъулияти, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, жорий йилнинг 29 март куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиш чора-тадбирлари хусусида фикр алмашилди.

Конференцияда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг VII қурултойига делегатлар сайланди.

Манба: ЎзА

Поделиться