Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қурултойга делегатлар сайланди

2015-02-07 | Жамият

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти кенгашининг пленумида партиянинг шу йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирокига доир масала муҳокама этилди.

Партия вилоят кенгаши раиси К.Исобеков ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида эркин ва демократик сайловларни ўтказиш учун яратилган мустаҳкам қонуний асос ва кафолатлар, кейинги йилларда мамлакатимиз Конституцияси ва бир қатор қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайловларнинг халқаро талабларга мос ҳолда ўтишини таъминлаш билан бирга, партиялар ўртасида рақобатни кучайтиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади. 2014 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар ана шу руҳда, юксак савияда ўтказилгани қайд этилди.

Пленумда партия дастурий мақсад ва ғояларини амалга ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олдинда турган вазифалар белгилаб олинди. Шундан келиб чиқиб, жорий йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб иштирок этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Анжуманда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг навбатдаги қурултойига делегатлар сайланди.

Манба: ЎзА

Поделиться