Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазифалар белгилаб олинди

2015-02-13 | Жамият

Қашқадарёда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгашининг 2014 йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳаракатнинг вилоят кенгаши тасарруфида ўн учта туман, битта шаҳар кенгаши фаолият кўрсатмоқда. Вилоятда "Камолот"нинг 1 минг 458 бошланғич ташкилоти бўлиб, улар 398 минг 150 нафар ўғил-қизни бирлаштирган.

Ўтган йили Қашқадарёда "Камолот"чилар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш, демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида "Ҳоким ва ёшлар", "Суд, ҳуқуқ ва ёшлар", "Депутат ва ёшлар", "Концепция – ислоҳот ва истиқбол", "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати" мавзуларида тарғибот лойиҳалари, "Солиқ билимдони", "Сиз қонунни биласизми?", "Тафаккур синовлари", "Энг намунали бошланғич ташкилот" каби кўрик-танловлар ўтказилди.

Апрель-май ойларида к асб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган "Менинг бизнес ғоям" танлови ўтказилди. Танлов якунига кўра 31 нафар битирувчига 373 миллион 400 минг сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқи берилди. "Ёш тадбиркор – юртга мададкор" танловининг вилоят босқичида 22 нафар ёш тадбиркор ғолиб чиқиб, 512 миллион 600 минг сўм имтиёзли кредитга эга бўлди. Тижорат банкларидан имтиёзли кредит олган йигит-қизлар ўз бизнесини йўлга қўйиб, кўплаб тенгдошларини доимий иш билан таъминлади.

Фаол ва иқтидорли ёшларнинг ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган "Юрт келажаги" иқтидорли ёшлар республика танлови ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди.

Йиғилишда галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Манба: ЎзА

Поделиться