Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик

2015-02-04 | Жамият

Мамлакатимизда кучли фуқаролик жамияти ва эркин демократик давлат барпо этишда сиёсий партиялар, хусусан, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Партиянинг Жиззах вилояти кенгаши конференциясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига 2014 йил 21 декабрда бўлиб ўтган сайловларда ЎзМТДПнинг иштироки якунлари, шунингдек, жорий йил 29 март куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштироки муҳокама қилинди.

Бўлажак сайлов мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланиб, партиянинг ушбу сиёсий жараёнда муносиб иштирок этишини таъминлаш учун сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Аҳолининг сиёсий билим ва савиясини юксалтириш, фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, партия электорати манфаатларини таъминлаш, партия сафини сиёсий етук, ташаббускор, унинг ғоялари рўёбига ишонган фуқаролар билан тўлдириб бориш вилоят Кенгашининг доимий ва устувор йўналишларидан бўлиб қолаверади.

Конференцияда партия вилоят кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлиги, сайловнинг мазмун-моҳиятини фуқаролар, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдиришда партия фаолларининг вазифалари белгилаб олинди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг IV съездига делегатлар сайланди.

Манба: ЎзА

Поделиться