Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий сайлов комиссиясида

2015-02-09 | Сиёсат

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва қирқ беш кун қолганида тугайди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари – съезд ёки қурултойи томонидан амалга оширилади.

Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган ҳужжатлар сиёсий партия раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига аризаси, сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларидан иборат.

Таъкидлаш жоизки, сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатган номзодларини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини тўплаш жараёнини якунлади.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Айни пайтда Марказий сайлов комиссиясида имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича ишчи гуруҳлари фаолият юритмоқда. Уларнинг таркибига Марказий сайлов комиссияси аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ички ишлар, адлия органлари ва бошқа муассасаларнинг мутахассислари киритилган.

Манба: ЎзА

Поделиться