Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Журналистлар учун брифинг
2015-01-29 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссиясида журналистлар учун брифинг ўтказилди.
Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан тузилган 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси раиси Исмоил Жўраев комиссия таркиби тасдиқлангани ва иш бошлаганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича комиссия аъзолари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 867 сайлов участкаси, ушбу сиёсий жараённи ёритиш бўйича вилоят матбуот маркази тузилди. Сайлов участкаларининг рўйхати, уларнинг тартиб рақами, чегаралари ва сайловчилари сони ҳақидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинади.
Брифингда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Манба: ЎзА