Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайловчилар ишончини оқлайлик

2015-01-29 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар атрофлича ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари С.Отамуродов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришлар ва ислоҳотлар жараёнида Қонунчилик палатаси депутатларининг ўрни ва роли муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Мамлакатимизда демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар депутатларнинг қонун ижодкорлиги ва ташаббускорлиги, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида масъулиятини тубдан оширишни тақозо этмоқда. Бунинг учун сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларда уларни ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганиш, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига депутатлик сўровлари юбориш, мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитишда доим ташаббускорлик кўрсатиш талаб қилинади.

Йиғилишда ана шу талаблардан келиб чиқиб, ҳар чоракда жойлардаги депутатлик гуруҳлари эшитувини ўтказиш, ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаларини давлат бошқаруви, фуқаролик жамияти институтларининг турли бўғинларида кенг ва амалий муҳокама қилиш, бунга тегишли мутахассислар ва экспертларни жалб этиш зарурлиги қайд этилди. Қонун лойиҳаларини жаҳон амалиёти билан қиёсий таҳлил қилиш, демократик давлатлар тажрибасини ўрганиш ва бу борада Олий Мажлис Сенати аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қонун лойиҳалари муҳокамаси жараёнида «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзолари бошқа партиялар фракциялари билан соғлом рақобат олиб бориши, бунда партия ғоя ва мақсадларини, электорат манфаатларини қатьий ҳимоя қилиш зарурлиги эътироф этилди.

Тадбир якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари белгилаб олинди.

Манба: ЎзА

Поделиться