Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2016 йил 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисида

2016-12-09 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 ва 117-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларидан олинган сайлов натижалари тўғрисидаги баённомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин.

2. Шавкат Миромонович МИРЗИЁEВ 2016 йил 4 декабрь куни муқобиллик асосида бўлиб ўтган сайловда сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов

Тошкент шаҳри,
2016 йил 9 декабрь,
№794.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться