Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Кенг имкониятлар самараси
2015-01-13 | Спорт
Наманган вилояти Чуст тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 6-Олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида маҳоратли ёшлар тарбияланмоқда.
Мазкур мактаб тарбияланувчиси Дилафрўз Азимова учун 2014 йил омадли келди. Наманган шаҳрида ўтказилган "Баркамол авлод – 2014" спорт мусобақаларида стол тенниси бўйича аралаш ўйинларда биринчи ўринни қўлга киритди. Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатининг аралаш ва жуфтлик ўйинларида ҳам унга тенг келадигани топилмади. Йил охирида эса Молдовада ўтказилган 7-теннис фестивали мусобақаларининг яккалик баҳсларида ғолиб чиқиб, Ватанимиз байроғининг яна бир бор кўтарилишига муносиб ҳисса қўшди.
Манба: ЎзА