Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг иштирокига доир
2016-12-06 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2016 йилнинг 8-9 декабрь кунлари Гамбург шаҳрида (Германия) бўлиб ўтадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Ушбу мажлисда Германиянинг ЙХҲТдаги раислиги якунланади.
Шунингдек, 7 декабрь куни Марказий Осиёнинг 5 мамлакати ва АҚШнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «C5+1» шаклидаги учрашуви ҳам бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегацияси Гамбург шаҳрида ЙХҲТ аъзо мамлакатлари делегациялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги