Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юксак эътибор самараси

2015-01-13 | Спорт

Президентимизнинг болалар спортини ривожлантиришга қаратилган фармон ва қарорлари ижроси доирасида Андижон вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Андижон вилояти филиалидан олинган маълумотларга кўра, 2003-2013 йилларда жамғарма маблағлари ҳисобидан 151 иншоот барпо этилган. Унинг 118 таси, яъни 88 фоизи қишлоқ жойларда қад ростлаган. Бу ишлар навқирон авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратмоқда, уларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилаётир.

– Ўтган йили вилоятимизда учта болалар мусиқа ва санъат мактаби, тўртта болалар спорти иншооти, бешта спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилояти филиали раҳбари Неъматулло Абдураҳмонов. – Улар зарур жиҳозлар билан таъминланди. Бу ишлар учун 14 миллиард 89 миллион сўм йўналтирилди.

Замонавий лойиҳалар асосида Андижон шаҳри, Балиқчи, Избоскан, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманларидаги умумтаълим мактабларида барпо этилган спорт заллари мазкур ҳудудларда болалар спортини янада ривожлантириш, ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқиш ва интилишини ошириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга хизмат қилмоқда.

– Мактабимизда замонавий спорт зали қурилганидан нафақат ўқувчилар, балки уларнинг ота-оналари ҳам жуда хурсанд, – дейди Балиқчи туманидаги 36-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ирода Жуманова. – Етти юз эллик нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олаётган мактабимизда футбол, волейбол, қўл тўпи, стол тенниси бўйича тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Янги спорт зали қўшимча гуруҳ ва тўгараклар ташкил этиш бўйича кенг имкониятлар яратмоқда.

Жамғарма ташкил этилганидан буён вилоятнинг туман ва шаҳарларида 1 минг 850 га яқин спорт секциялари ташкил этилди. Айни кунларда уларда 6-18 ёшли 60 мингдан зиёд ўғил-қиз спортнинг кўплаб турлари билан мунтазам шуғулланмоқда.

Жамғарма ташаббуси билан 2014 йилда туман, шаҳар ва вилоят миқёсида мингга яқин оммавий спорт тадбирлари, шунингдек, ўн бир халқаро спорт мусобақаси ўтказилди. Мазкур тадбирларда 193 мингга яқин ўқувчи қатнашди. Уларнинг 80 минг нафари қизлардир. Спортнинг сузиш, бокс, шахмат каби турлари ҳамда бадиий гимнастика бўйича машҳур спортчилар иштирокида маҳорат сабоқлари уюштирилди.

– Сузиш бўйича мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ўтказилган мусобақаларда бир неча бор ғолиб бўлганман, – дейди Андижон машинасозлик институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Шоҳсанам Тошпўлатова. – Мамлакатимизда биз, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишимиз учун барча зарур шарт-шароитларнинг яратилгани учун шундай муваффақиятларга эришмоқдамиз.

Вилоятда болалар спортини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида нафақат спорт билан шуғулланувчи болалар сафи ортмоқда, балки эришилаётган натижалар ҳам салмоқли бўлаётир.

Маълумотларга кўра, 2013 йили андижонлик ёш спортчилар мамлакатимиз ва халқаро миқёсда ўтган икки юз йигирмадан ортиқ турли мусобақаларда муваффақиятли қатнашган – 596 олтин, 592 кумуш, 620 бронза медалларини қўлга киритган.

Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилган шароит ва имкониятларнинг янада яхшиланаётгани, болаларнинг спортга кенг жалб этилаётгани уларнингмаънан етук ва жисмонан соғлом униб-ўсишларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться