Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВда учрашув
2016-12-05 | Сайлов
2016 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган “McDermott, Will and Emery” юридик фирмасининг етакчи юристконсультанти Джеймс Моранни қабул қилди.
24 йил давомида Конгрессга Виржиния штатидан сайланган бўлган Дж.Моран Ўзбекистоннинг янги Президентини сайлаш жараёнида иштирок этиш, ҳудудларга ва қатор сайлов участкаларига ташриф буюришдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги