Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбийларга байрам туҳфаси

2015-01-13 | Жамият

Андижонда сафарбарлик чақируви резерви хизмати батальонининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Унинг очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Шарқий ҳарбий округ, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, офицерлар, сержантлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, уларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Президентимиз раҳнамолигида ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.

– Истиқлол йилларида мамлакатимиз Қуролли Кучлари тубдан ислоҳ қилинди, – дейди Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари, полковник Музаффар Солиев. – Айниқса, тезкор ва профессионал миллий армияни шакллантириш, малакали кадрлар билан таъминлаш, Қуролли Кучларимиз салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, Андижонда сафарбарлик чақируви резерви хизмати батальони учун барпо этилган ҳарбий шаҳарча бу борадаги ишларнинг ёрқин намунасидир.

Ўзига хос услубда барпо этилган шаҳарчада ҳарбий хизматчилар учун барча шароит яратилган. Амалий машқлар ўтказиладиган майдон, замонавий жиҳозлар билан таъминланган назарий машғулотлар хоналари, барча қулайликларга эга ётоқхона шулар жумласидандир.

– Ўғлим Исмоил мазкур батальонда ойлик йиғинни ўтамоқда, – дейди тадбир иштирокчиси, Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Хуршида Ғофурова. – Шаҳарчадаги шарт-шароитлар билан танишиб, аскар онаси сифатида фарзандларимизнинг ҳарбий хизматни кўнгилдагидек адо этиши учун давлатимиз томонидан яратиб берилган имконият, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад хурсанд бўлдим.

Манба: ЎзА

Поделиться