Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инсон ҳуқуқлари – ишончли ҳимояда

2016-12-04 | Сайлов

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг муҳим омили бўлган суд-ҳуқуқ соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилиш орқали бу тизим тубдан такомиллашди.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соҳада амалга оширилган ислоҳотлар суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишда мустаҳкам замин яратди. 

Зеро, суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Бу қоидаларни рўёбга чиқариш, судьялар зиммасига юклатилган ўта муҳим вазифа – одил судловни оғишмай амалга оширишда ифодаланади. 

Инсон ҳуқуқлари кафолатларини амалда таъминлаётган суд-ҳуқуқ соҳаси ходимлари ҳам муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этмоқда. 

– Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатлари миллий қонунчилигимизда кенг ифода этилган, – дейди Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 927-сайлов участкасида овоз берган сайловчи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Баҳром Тангабоев. – Мана бугун ҳар бир юртдошимиз сайловда иштирок этиб, овоз берар экан, ана шу кафолатларнинг амалий ифодаси амалда яққол намоён бўлмоқда. Мен ҳам бу ҳуқуқимдан фойдаланиб, ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим. Фурсатдан фойдаланиб айтмоқчиманки, фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини билдиришини назорат қилишга, сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросига унинг сайлов ҳуқуқлари суд йўли билан ҳимоя этилиши, сайлов комиссияларининг, давлат органларининг, мансабдор шахсларнинг, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш имкониятлари кафолатланади. Сайлов жараёнида судга шундай мазмунда шикоят тушса, бу дарҳол кўриб чиқилади. Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, овоз бериш куни сайловчиларга бузиб қўйилган сайлов бюллетенини янгиси билан алмаштириб олиш ҳуқуқи ҳам кафолатланади. Сайлов бюллетенини алмаштириб беришни тегишли участка сайлов комиссияси амалга оширади. 

Манба: ЎзА

Поделиться