Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар – ОИТСга қарши

2015-01-13 | Жамият

Мамлакатимизда ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ОИВ касаллигининг тарқалишига қарши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги "ОИТСга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим омил бўлмоқда.

Ушбу ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришга Хоразм вилоятида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳар жиҳатдан соғлом фарзандлар туғилишини таъминлаш мақсадида никоҳдан олдинги тиббий кўрик жараёнида бўлажак келин-куёвларнинг барчаси ОИТС текширувидан ўтказилмоқда.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш, улар ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш мазкур касалликка қарши курашишнинг энг самарали йўлидир. Шунинг учун ҳам таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган давра суҳбатлари, учрашув ва семинарлар ташкил этилмоқда.

– Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва маҳаллаларда "Биз – соғлом турмуш тарафдоримиз", "Биз ёшлар ОИТСга қаршимиз" каби мавзуларда акциялар, расмлар танловлари ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда, – дейди "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти кенгаши раиси Мансур Машарипов.

Вилоятда бу борада амалга оширилаётган ишлардан соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш каби эзгу мақсадлар кўзланган.

Манба: ЎзА

Поделиться