Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эртанги кунга ишонч билан

2016-12-04 | Сайлов

Жиззах вилоятида ташкил этилган 466 сайлов участкасида 844 минг 309 сайловчи, жумладан, 21 мингдан зиёд биринчи марта овоз берувчи ёшлар рўйхатга олинган. Сайлов куни ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилган участкаларнинг барчасида овоз бериш эрта тонгдан бошланди.

Ғаллаорол туманидаги 385-сайлов участкасида 1 минг 111 сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, улардан 14 нафари биринчи марта овоз беради. Сайлов участкаси эрта тонгдан сайловчилар, сиёсий партиялар вакиллари, кузатувчилар билан гавжум бўлди. 

Ватанимиз мадҳияси янграб, сайлов участкаси очиқ, деб эълон қилингач, овоз беришни биринчи бўлиб маҳалла оқсоқоллари бошлаб берди. 

–Мен кўп сайловларда қатнашганман, – дейди 80 ёшли Рашид ота Золов. – Илгариги сайловлар халқимиз тақдирига ҳеч бир алоқаси бўлмаган расмиятчиликдан ўзга нарса эмас эди. Ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлганимиз истиқлол берган энг катта имкониятдир. Ватанимиз мустақиллиги туфайли эркин, демократик сайловлар ҳар биримизнинг ҳаётимизга бевосита дахлдор бўлган муҳим воқеага айланди. Сайловларнинг кўппартиявийлик асосида ўтказилаётгани ҳар бир сайловчига юрт келажаги учун кимга ишонч билдиришни эркин танлаш имконини берди. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться