Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватан ва халқ тақдирига дахлдорлик

2016-12-04 | Сайлов

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 30-сайлов участкаси Нуристон академик лицейида жойлашган. Участкада сайловчилар учун барча қулайликлар яратилган.

Сайлов участкасида эрта тонгдан участка сайлов комиссияси гавжум. Сайловчилар ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз бермоқда. 

– Қарши шаҳридаги 6-оилавий поликлиникада шифокор бўлиб ишлайман, – дейди И.Қодирова. – Мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати йилдан-йилга юксалмоқда. Поликлиникамизда ҳам шифокору беморлар учун замонавий шароит яратилган. Президентликка номзодлар дастури билан танишиш жараёнида мен ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратдим ва муносиб номзодга овоз бердим. 

Шаҳрисабз туманидаги 596-сайлов участкаси Шаҳрисабз тиббиёт коллежи биносида жойлашган. Бу ерда Мироб, Тараққиёт, Қорақўзи, Камолот, Форобий кўчалари ҳамда Чоштепа қишлоқ фуқаролар йиғинидан 2 минг 921 нафар сайловчи рўйхатдан ўтган. 

– Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз раҳнамолигида таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Педагоглик касби қадр топди, ўқитувчининг ижтимоий мақеи юксалди. Кўп йиллик педагоглик фаолиятим давомида ўзим бунга гувоҳман. Бугун мана шу эзгу ишларни давом эттирадиган, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан хизмат қиладиган номзодга овоз бердим, – дейди Шаҳрисабз педогогика коллежи ўқитувчиси Ш.Рўзиева. 

Манба: ЎзА

Поделиться