Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Санъаткорлар овози
2016-12-04 | Сайлов
Адолат ва очиқлик мезонлари асосида ташкил этилган сайлов жараёнида юртимизнинг барча фуқаролари, жумладан, санъат ва маданият намоёндалари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Муножот Йўлчиева, Ўзбекистон халқ артисти:
– Юртимиздаги сиёсий партиялар ўртасида соғлом рақобат муҳити мавжуд. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари юзасидан сиёсий партиялар ўз нуқтаи-назари, позициясини эркин билдирмоқда.
Мен учун мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим воқеада қатнашиш катта масъулиятдир. Шу сабаб эрта тонгдан ўзим истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туманидаги Янги Камолон маҳалласида жойлашган 532-сайлов участкасига келиб, Президент сайловида қатнашдим. Ватанимизнинг ёрқин келажаги, юртимиз равнақи, санъат ва маданият, спорт соҳаларини ривожлантириш учун ўзим муносиб кўрган номзодга овоз бердим.
Манба: ЎзА