Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Улуғвор ишлар бардавомлиги учун овоз бердим

2016-12-04 | Сайлов

Сурхондарё вилоятида ҳам сайловчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиб, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги учун овоз бермоқда.

Термиз шаҳридаги 230-сайлов участкасида 2 минг 900 дан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Улардан 70 нафари ушбу муҳим сиёсий жараёнда биринчи марта иштирок этаётган ўғил-қизлардир. 

Жорий йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV ёзги Паралимпия ўйинларида спортнинг енгил атлетика тури бўйича бронза медалига сазовор бўлган Фахриддин Ҳамроев ҳам эрта тонгдан ушбу сайлов участкасига келиб, ўз муносабатини билдирди. 

– Бу йил XV ёзги Паралимпия ўйинларида эришган ютуқларимиз мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини таъминлашга қаратилган юксак эътибор самарасидир, – дейди Фахриддин. – Дунёнинг айрим давлатларида ёш авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланиши у ёқда турсин, бирор кунини тинч-хотиржам ўтказиш долзарб масалага айланаётган бугунги кунда бизнинг юртимизда ёшлар учун, уларнинг ҳар томонлама баркамол улғайиши учун барча шароитлар яратилган. Биздан талаб қилинадигани – замонавий таълим масканлари, муҳташам маданият ва спорт иншоотларида пухта билим олиш, истеъдод ва салоҳиятимизни юзага чиқариш, Ўзбекистонимиз шарафини халқаро миқёсда янада улуғлашга ҳисса қўшишдир. Бу ҳар қандай кишини тўлқинлантириб юборади. Биз бундан фахрланамиз. Айни пайтда хорижда ўтказиладиган навбатдаги халқаро мусобақага ҳозирлик кўрмоқдаман. Бугун мамлакатимиздаги ана шундай улуғвор ишлар бардавомлиги учун овоз бердим. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться