Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олимпиада чемпионлари овоз берди

2016-12-04 | Сайлов

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 123-сайлов участкаси ҳам эрта тонгдан сайловчилар билан гавжум. Аксарияти ёшлар.

Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХI ёзги олимпия ўйинлари олтин медали соҳиби Шаҳобиддин Зоиров ҳам шу ерда овоз берди. 

– Биринчи Президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилган алоҳида эътибор туфайли Ўзбекистонимиз жаҳон спорт оламида юксак марраларга эришмоқда, – дейди Олимпиада чемпиони. – Буни бутун дунё эътироф этмоқда. Спортчиларимиз, айниқса жорий йилги олимпия ўйинларида эришилган ютуқлар барчани лол қолдирди. Айниқса, тўртта олтин ва бир неча кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритган боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир бор дунёга намойиш этди. Улар сафида борлигимдан фахрланаман. 

Турли мамлакатларда хорижлик спортчилар ва журналистлар биз эришаётган ютуқлар омили ҳақида сўрашади. Биз уларга юртимизда ёшлар учун барча шароитлар яратилгани, чекка туман ва қишлоқларимизда ривожланган давлатлардагидан қолишмайдиган муҳташам спорт иншоотлари бунёд этилиб, замонавий жиҳозлангани ҳақида фахр билан сўзлаб берамиз. Бундай ғурурни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бераётганимда ҳам ҳис қилдим. Мен ўзим муносиб, деб билган номзодни танлар эканман, юртимизда юз берган улкан ўзгаришлар раҳнамоси, биз, спортчилар ютуғидан ўзимиздан кўра кўпроқ қувонган Биринчи Президентимиз бошлаган ишларнинг изчил давом эттирилиши учун овоз бердим. 

Ушбу Олимпиада кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов, мамлакатимиз паралимпия тарихида биринчи чемпион Шерзод Номозов, мазкур мусобақа совриндорлари Ширин Шарипов, Шуҳрат Бобоев сингари таниқли спортчилар ҳам ўз сайлов участкаларида эртамизнинг янада фаровон, нурафшон бўлиши учун овоз берди. 

Манба: ЎзА

Поделиться