Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Уч дугона – уч чемпион бир вақтда овоз берди

2016-12-04 | Сайлов

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг Заркент қишлоғидаги 47-умумтаълим мактаби биносида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 666-сайлов участкаси очилиши билан овоз бериш учун биринчилардан бўлиб спортчиларга хос ўктамлик билан икки дугона кириб келди.

Мухлиса Абдумаликова ва Маҳлиё Йўлдошева Биринчи Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантириш, айниқса, қизларни спортга кенг жалб этиш ва уларнинг интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида эътибор ва яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, халқаро мусобақаларда Ватанимиз байроғини баланд кўтарган ёшлардан. Уларнинг яна бири – Умида Мирҳамидова Янгиқўрғон транспорт ва агросервис касб-ҳунар коллежида жойлашган 665-сайлов участкасида овоз берди. 

Бу спортчи қизлар бир қишлоқда туғилиб-ўсиб, бир мактабда ўқиган, Наманган шаҳридаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бирга шуғулланган. Халқаро тоифадаги ҳакам, кураш бўйича Наманган вилояти терма жамоаси бош мураббийи Комилжон Бўтаевнинг шогирдлари бўлган бу қизлар жорий йил 10-14 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида яккакураш бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган 8-жаҳон чемпионатида ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. 

– Бизнинг муштарак томонимиз Ватанимизга бўлган муҳаббат, шундай буюк халқнинг фарзанди эканимиздан фахрланиш туйғусидир, – дейди Мухлиса Абдумаликова. – Биз буни юртимиздан йироқда, Ҳиндистонда юрган кезларимиз, айниқса, чемпионат якунида мадҳиямиз садолари остида Ўзбекистон байроғи юксалаётган дақиқаларда янада теран ҳис қилдик. Ватанимиз, халқимиз, истиқлолимизга бўлган садоқатимизни бугун уч чемпион барвақт ва бир вақтнинг ўзида овоз бериш билан изҳор қилишга аҳд қилган эдик. Мана, ҳозир бундан-да ифтихорли келажагимиз учун муносиб номзодга овоз бериб чиқаяпмиз ва шундай тарихий жараёнда иштирок этганимиз, ўз овозимизга эга эканимиздан қалбимиз ғурур-ифтихорга лиммо-лим тўлди. 

– Бу йил мен учун қувончли, эсда қоларли ва мазмунли воқеаларга бой бўлди, – дейди Маҳлиё Йўлдошева. – Ҳиндистонда бўлган жаҳон чемпионатидаги ғалабам, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида биринчи марта қатнашаётганим мени келгусида жамият ҳаётида янада фаол, фидойи бўлишга ундайди. Мен ўз овозим билан мамлакатимиз ёруғ истиқболи йўлидаги эзгу ишларда иштирок этаман, бу мен учун шарафли бурч бўлиши билан бирга, катта масъулият ҳамдир. 

Манба: ЎзА

Поделиться