Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватаним келажаги учун овоз бердим

2016-12-04 | Сайлов

Навоий вилоятида ҳам бугун эрта тонгдан овоз бериш жараёни уюшқоқлик билан бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун вилоятда 363 участка сайлов комиссияси тузилган. Барча туман ва шаҳарлардаги сайлов участкалари эрта тонгдан сайловчилар билан гавжум. 

Навоий шаҳридаги 12-сайлов участкасида овоз бериш жараёни қизғин паллада. 2 минг 651 сайловчи рўйхатга олинган участка ҳудудида турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшамоқда. 

–Конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, муносиб номзод учун овоз бердим, – дейди Юлия Аллаева. – Сайлов участкасида барча шароитлар яратилган. Миллатим украин бўлса-да, Ватаним Ўзбекистон! Бу ерда мен ва оила аъзоларим ўз фуқаролик ҳуқуқидан тўла фойдаланиши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшамоқда ва уларга ўз маданияти, тили, миллий урф-одатларини асраб-авайлаш, ривожлантириш учун барча шароит яратилган. Тинчлик, хотиржамлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва қадриятлар устувор мамлакатда яшаётганимдан фахрланаман. Бугун шу азиз Ватаним келажаги учун овоз бердим. 

Манба: ЎзА

Поделиться