Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоғистонда овоз бериш бошланди

2016-12-04 | Сайлов

Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган 591 сайлов участкасининг барчаси эрта тонгдан сайловчилар билан гавжум бўлди. Сайловда овоз бериш учун 1 миллион 188 минг 763 сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 27 минг 974 нафари биринчи марта овоз бераётган ёшлардир.

4 декабрь, соат 6.00. Нукус шаҳридаги 15-сайлов участкасида овоз бериш жараёни бошланди. Унда сиёсий партиялар вакиллари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Участка сайлов комиссияси раиси бошчилигида барча аъзолар томонидан кузатувчилар назорати остида овоз бериш бюллетенлари ташланадиган қутиларга махсус пломбалар қўйилиб, муҳрланди. Давлат мадҳияси янграб, сайловчилар овоз бериш учун таклиф этилди. 

–Сайлов участкамиз бўйича 2 минг 975 сайловчи рўйхатга олинган, – дейди участка сайлов комиссияси раиси Гулмирза Қурбониёзов. – Сайлов кунига қадар 14 сайловчи қонунда белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланиб, муддатидан олдин овоз берди. Участкада ногиронлар аравачаси юриши учун ҳам барча қулайлик яратилган. Сайлов участкасига келолмайдиган 26 сайловчининг уйига кўчма қути ва бюллетенларни олиб борамиз. 

Овоз бериш жараёни уюшқоқлик билан, тартибли ўтмоқда. Сайловчилар жуда фаол. Буни дастлабки ўн дақиқа ичида 100 га яқин фуқаронинг сайловда иштирок этгани ҳам кўрсатиб турибди. Улар орасида ёши улуғ инсонлар билан бирга, сайловда биринчи марта иштирок этаётган йигит-қизлар ҳам бор. 

– Мен ўзимнинг конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, юрт келажаги учун жон куйдирадиган, ёшларга ғамхўрлик кўрсатадиган номзодга овоз бердим, – дейди Камола Норматова. – Сайловга тайёргарлик жараёнида ўтказилган семинар ва учрашувларда ҳуқуқий билимимизни оширдик. Президентликка кўрсатилган номзодларнинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастури билан танишиб, уларнинг энг муносибини танлаш имконига эга бўлдик. 

Сайлов участкаси ҳудудида турли миллат вакиллари ўзаро тотув, аҳил-иноқ яшайди. 

– Маҳалламизда бир неча миллат вакиллари яшайди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси Татьяна Койшекенова. – Бугунги сайловда барча маҳалладошларимиз фаол иштирок этиб, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт бардавомлиги учун овоз бераётир. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться