Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда Президент сайлови бошланди

2016-12-04 | Сайлов

Бугун, 2016 йил 4 декабрь соат 06:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 сайлов округидаги 9 минг 383 сайлов участкаси очилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Мамлакатимизнинг 20 миллиондан ортиқ яқин фуқароси сайловчи сифатида рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида тўрт номзод – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Хатамжон Кетмонов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаров иштирок этмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов янги ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий шароитда ўтказилмоқда. Демократик тамойилларга мувофиқ шакллантирилган миллий сайлов қонунчилиги асосида адолатлилик, очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик принциплари асосида фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, сайловчиларга сайловда эркин иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилган. 

Жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг овоз беришда иштирок этиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳар бир сайлов участкаси ногиронлар аравачалари учун алоҳида пандус билан жиҳозланди. Бундан ташқари, кабиналарнинг бири ногиронларнинг овоз бериши учун мўлжалланган. Кўзи ожиз фуқароларга брайль алифбосида сайлов мавзуси бўйича рисолалар ҳамда илк марта улар учун мўлжалланган сайлов бюллетенлари тайёрланган. 

Сайлов кампаниясида кузатувчилар институти ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда, сайловнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини 44 давлат ва беш халқаро ташкилот – ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари кузатаётир. Шунингдек, сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари кузатувчи сифатида қатнашмоқда. Сайлов жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 400 дан ортиқ вакили ёритиб бормоқда. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться