Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакат равнақи ва нурли истиқболи йўлидаги муҳим қадам

2016-12-03 | Сайлов

Марказий сайлов комиссиясида 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун келган бир қатор халқаро тузилмалар, хорижий мамлакатлар сайлов комиссияларининг вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашув чоғида Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумот берди. 

– Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов яратган аниқ, ишончли тизим мамлакатда тинчлик ва осойишталик, барқарорликнинг сақланишида муҳим омил бўлмоқда, – дейди С.Лебедев. – Ўзбек халқи ушбу тараққиёт йўлидан оғишмай илдам бораётгани сайловларга кўрилган тайёргарлик жараёнида ўзининг яққол ифодасини топмоқда. Бу йилги сайловга катта тайёргарлик кўрилгани участкалар зарур жиҳозлар, ҳуқуқий адабиётлар, алоқа, компьютер воситалари билан тўлиқ таъминланганида яққол намоён бўлмоқда. Номзодларнинг сайловчилар билан видеоконференция тарзида ўтказган учрашувлари эътиборга сазовор. 

 
* * * 


Беларусь Республикаси Сайлов ва республика референдумларини ўтказиш бўйича марказий комиссияси раиси Лидия Ермошина билан бўлиб ўтган учрашувда меҳмонга Ўзбекистон миллий сайлов тизимига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида сўзлаб берилди. 

– Юртингизда сайловларнинг юқори даражада ўтишида кенг жамоатчилик – маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, хотин-қизлар қўмиталари раислари ҳам муносиб ҳисса қўшишидек эзгу анъана эътиборга моликдир, – дейди Л.Ермошина. – Буларнинг барчаси сайлов кампаниясининг ташкилий, техник, ҳуқуқий жиҳатдан юқори даражада йўлга қўйилганидан, халқингизнинг ҳуқуқий маданияти юқорилигидан дарак беради. 
 

* * * 


Корея Республикаси Миллий ассамблеяси депутати Юн Санг Жик билан учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳилликда яшаб, Ватан равнақи йўлида самарали меҳнат қилмоқда. 

Миллий сайлов қонунчилигида миллати, диний эътиқодидан қатъи назар, барча фуқароларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиши белгилаб қўйилган. 

– Ўзбекистоннинг сайлов тизимига оид қонунчилиги билан яхши танишмиз, – дейди Ю.Жик. – Бу тизим холислик, очиқлик, тенгҳуқуқлилик, ошкоралик каби тамойилларга асосланиши билан демократик талабларга тўлиқ жавоб беради. 
 

* * * 


Латвия Марказий сайлов комиссияси раиси Арнис Цимдарс билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Президент сайлови халқаро талаб ва мезонларга тўла жавоб бериши хусусида сўз юритилди. 

– Сайловда Ўзбекистон халқи келажаги, мамлакат истиқболи йўлида муҳим қарор қабул қилади, – дейди А.Цимдарс. – Сайлов кампаниясида маълумотларнинг кўплиги юртингизда ушбу сиёсий жараённинг юқори савияда ўтиши учун зарур барча чора-тадбирлар кўрилганидан далолат беради.

Манба: ЎзА

Поделиться