Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий Мажлис қонунчилик палатасида учрашув

2016-12-02 | Сайлов

Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиш учун мамлакатимизга келган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти билан танишди.

Парламент қуйи палатаси депутатларининг Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси (қуйи палата) депутатлари Кудайберген Ержан, Фахриддин Каратаев, Германия Бундестаги халқаро ҳамкорлик бўйича етакчи эксперти Андреас Ян, Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари Ильяс Умаханов, Бельгия фахрий сенатори Доминик Тилманс хоним ва Бельгия парламенти вакиллар палатаси аъзоси Вели Юксел билан учрашувлари бўлиб ўтди. 

Учрашувларда меҳмонларга Ўзбекистоннинг икки палатали парламенти фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди. Парламентлараро ҳамкорликка доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

Халқаро кузатувчилар Ўзбекистонда сайловга юксак даражада тайёргарлик кўрилгани, Марказий, округ, участка сайлов комиссиялари самарали фаолият кўрсатаётганига гувоҳ бўлаётганини таъкидлади. Аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва биринчи марта овоз бераётган ёшлар кенг қамраб олингани эътиборга сазовор. 

Меҳмонлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришда манфаатдор эканликларини қайд этди. Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик халқимизнинг энг катта ютуғи бўлиб, бундай мамлакатда тараққиёт, демократия бардавом ривож топаверади, деб таъкидлади меҳмонлар. 

Манба: ЎзА

Поделиться