Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайловга пухта тайёргарлик Ўзбекистон халқининг ўз келажагига юксак ишончини англатади

2016-12-02 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари келмоқда. ЎзА мухбирлари уларнинг баъзилари билан суҳбатлашди.

Владимир Филипович, МДҲ ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, МДҲ кузатувчилари миссияси аъзоси: 

1- Владимир Филиппович (МДҲ).JPG– Ўзбекистонда Президентликка номзодлар учун тенг имкониятлар яратилгани, сайловолди ташвиқоти давлат томонидан тўла молиялаштирилгани сайлов кампаниясининг халқаро демократик талаблар даражасида, соғлом рақобат муҳитида ўтишига замин яратган. Бундай амалиёт жаҳонда камдан-кам учрайди. Ҳар бир партиянинг ўз электорати билан ишлаётгани жуда муҳим. Номзодлар дастурларида Ўзбекистон халқининг фаровон келажаги, мамлакатнинг янада юксак марраларни эгаллашига қаратилган эзгу мақсадлар илгари сурилган. 

Ўзбекистонда илгари ҳам сайловларни кузатганман. Сайлов юксак савияда ўтиши учун барча шароит яратилган. Сайлов участкаларида комиссия аъзоларининг самарали фаолият кўрсатиши ҳамда овоз берувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида зарур моддий-техник имкониятлар ҳозирланган. Участкаларда табаррук ёшдаги фуқаролар, ногиронларнинг сайловга келиши учун алоҳида имкониятлар яратилгани ҳам эътиборни тортади. Бу Ўзбекистонда аҳолининг барча қатламлари ўз сайлов ҳуқуқини тўла амалга ошириши учун катта эътибор қаратилаётганини кўрсатади. 

Ладаж Корнелус, “Intertwine Consultancy” ноҳукумат ташкилоти раҳбари (Нидерландия): 

2-Ладаж Корнелус  (Нидерландия).JPG– Ўзбекистонда Президент сайловига жуда пухта тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдик. Барча жараёнлар миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар асосида амалга оширилаётгани Президент сайловининг юксак демократик талаблар асосида ташкил этилишида муҳим аҳамият касб этган. 

Сайлов ташвиқоти ҳар бир номзоднинг аниқ позициясини кўрсатадиган тарзда, кенг сайловчилар оммасини қамраган ҳолда ўтди. Жойлардаги учрашувларда савол-жавоблар бўлгани, фуқароларнинг ўз фикр-мулоҳазаларини билдиргани сайловчиларнинг фаоллиги ошганидан, сайловга пухта тайёргарлик кўрганидан далолат беради. Бу халқингизнинг мамлакат келажагига ишончи юксаклигини намоён этади. 

 

 

Анатолий Савчук, "Пешкутекс" Ўзбекистон-Беларусь тўқимачилик корхонаси ҳаммуассиси, "Актам" туристик компанияси раҳбари (Беларусь): 

3- Анатолий Савчук (Беларусь).JPG– Сайловни кузатиш учун келган халқаро экспертларга зарур шароитлар яратилган. Барча кузатувчилар Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссияларида сайлов жараёнига тайёргарлик ишлари билан танишмоқда. Мазкур муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилганига, фуқароларнинг эркин овоз бериши учун шароит ва имкониятлар яратилганига гувоҳ бўлдик. Ким билан суҳбатлашманг, мамлакатда ҳукм сураётган тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт бардавом бўлиши учун овоз беражагини билдирмоқда. 

Ўзбекистон барқарор тараққиёт йўлидан жадал илгарилаб бормоқда. Шаҳару қишлоқлардаги ободликка, беқиёс ўзгаришларга ҳавас қилса арзийди. Бухоро вилоятида бўлдик. Ушбу вилоятга бир-икки йил илгари борган киши бугун у ердаги янгиланишларни кўриб, танимай қолиши табиий. Президент сайлови куни Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сайлов жараёнини кузатишни режалаштирганмиз. 

 


Рафаэль Нектал, “The Bukharian Times” ҳафталик газетаси бош муҳаррири (АҚШ): 

4-Рафаэль Нектал (АҚШ).JPG– Ўзбекистон ҳавоси бизга доимо ҳузур бағишлайди. Бу меҳмондўст мамлакатга қачон келсак, ўзбек халқининг меҳрини, олижаноблигини ҳис этамиз. 

Мамлакатингиз фуқаролари, айниқса, ёшларнинг сайловолди жараёнидаги фаоллиги эътиборга молик. Биринчи марта овоз берадиган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилаётгани самарасида уларда сайлов маданияти шаклланган, ўз келажагига дахлдорлик туйғуси ортган. Ўзбекистонда ёш авлод тарбиясига қаратилаётган эътибор таҳсинга лойиқ. Ёшларни давлат ва жамият ҳаётига кенг жалб қилиш барқарорликни мустаҳкамлашнинг муҳим омилларидан биридир. Ўзбекистоннинг ёшларга оид сиёсати бошқалар учун намуна бўла олади. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться