Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик

2016-12-02 | Туризм

Сеул. 2 декабрь. ЎзА махсус мухбири Нодира Манзурова хабар қилади.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси делегацияси шу йил 21 ноябрь – 2 декабрь кунлари Корея Республикасида бўлди. Сафар давомида Жанубий Корея сайёҳлик ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди, ушбу мамлакатнинг қатор ҳудудлари, маданий мерос объектлари, қўриқланадиган табиий ҳудудлари фаолияти билан танишилди.

"Ўзбектуризм" миллий компанияси вакиллари мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги салоҳияти тақдимотини ўтказди. Тақдимот иштирокчиларига Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё ва бошқа ҳудудларидаги диққатга сазовор жойлар ҳақидаги бой маълумотлар тақдим этилди. Мамлакатимизда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва сайёҳлик хизматлари экспортини янада ошириш, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги томонидан "Жанубий Корея сайёҳлик тажрибасини ўрганиш" тренинги доирасида туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди. Жанубий кореялик экспертлар билан биргаликда туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилиб, Ўзбекистон ҳамда Жанубий Кореяда экотуризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масаласи бўйича тажриба ва фикр алмашилди. 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида соҳада амалга оширилган ислоҳотлар самарасида замонавий туризм инфратузилмаси изчил ривожлантирилиб, сайёҳларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун шароитлар яратилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда янги сайёҳлик турлари, жумладан, экологик туризм йўналишлари жорий этилмоқда. Ўзбекистонда қўриқхоналар, миллий боғлар, қўриқланадиган табиий ҳудудлар, ёдгорликлар ва биосфера резерватининг мавжудлиги мамлакатимизда экотуризмни истиқболли йўналишга айлантириш имконини бермоқда. 

Бугунги кунда туризм жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан биридир. Шу боис Ўзбекистонда ҳам туризм саноатини модернизация қилиш, соҳани барқарор ривожлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий база яратиш ва уни такомиллаштириш, чет эллик меҳмонларга халқаро стандартларга мувофиқ хизмат кўрсатишни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда халқимизнинг тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш ва янада бойитиш, миллий анъана ва урф-одатларимизни қайта тиклаш, диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш борасида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. 
 
Бунинг самарасида юртимизга келаётган сайёҳлар тобора кўпайиб бормоқда. Масалан, ҳар йили Ўзбекистонга дунёнинг турли минтақаларидан 2 миллиондан ортиқ сайёҳ келмоқда. Уларнинг аксарияти Германия, Франция, Италия, Корея Республикаси, Япония, Хитой, Малайзия, Россия, Ҳиндистон фуқароларидир. 
 
– Ўзбекистон халқаро сайёҳлик бозорида катта нуфузга эга, – деди Кёнхи университети профессори Ким Чоль Вон. – Ўзбекистоннинг қадимги архитектура ёдгорликлари, халқингизнинг ўзига хос анъаналарини ўзида мужассам этган бой маданий мероси жаҳон ҳамжамияти ва сайёҳлар эътиборини тортмоқда. Жанубий Кореяда юртингизни кўриш истагида бўлганлар кўп. Мамлакатингизда хорижий меҳмонлар учун қулай шароитлар яратилмоқда. Ўзбекистоннинг сайёҳлик компания ва фирмалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятидамиз. 

Ўзбекистон туризм саноати вакилларининг сафари қизиқарли тақдимот маросимлари, ўзаро манфаатли музокараларга бой бўлди. Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа кадрларини тайёрлаш тизими, экотуризмни оммаллаштириш дастурлари ҳақида маълумот берилди. 

Иштирокчиларнинг фикрича, тренинг давомида ташкил этилган сайёр тадбирлар натижасида Ўзбекистон вакиллари Жанубий Корея туризм соҳаси экспертлари билан алоқаларни мустаҳкамлади, бенчмаркингни ривожлантириш бўйича фикр ва тажриба алмашди. 

Ташриф чоғида ўтказилган учрашув ва тадбирлар Жанубий Корея сайёҳлик бозорининг сўнгги тенденциялари билан танишиш, ушбу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш ва мамлакатимизнинг мазкур йўналишдаги салоҳиятини намойиш этиш имконини берди. 

Манба: ЎзА

Поделиться