Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси иш бошлади

2016-12-02 | Сайлов

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) кузатувчилари миссияси раҳбари, ИҲТнинг сиёсий департаменти директори Али Аболҳасани Шахреза Тошкентга келди.

Бугун Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломовнинг ИҲТ кузатувчилари миссияси раҳбари ва аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Миссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Таъкидланганидек, бутун сайлов кампанияси очиқ ва ошкора сайлов тўғрисидаги қонунлар талабларига ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ИҲТ кузатувчилар миссияси раҳбари Али Аболҳасани Шахреза брифинг ўтказди.

Анжуманда таъкидланганидек, ИҲТ кузатувчилар миссияси сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, унинг бориши ва натижаларини миллий қонунчиликка, халқаро шартномалар ва қабул қилувчи давлат мажбуриятларига мувофиқлик нуқтаи назаридан баҳолайди.

Кузатув натижалари бўйича ИҲТ кузатувчилар миссияси ҳисобот тайёрлайди ва сайловларни ташкил этиш юзасидан ўз баҳоларини ва эътирозларини тақдим қилади, шунингдек овоз бериш тугагач баёнот беради. Баёнот матни Миссия раҳбари томонидан имзоланади ва ИҲТ аъзо-давлатларининг сайлов ўтказувчи давлат органларига тақдим этилади, шунингдек жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари эътиборига етказилади.

Эслатиб ўтамиз, ИҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва парламент сайловларида иштирок этган.

Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Манба: ЎзА

Поделиться