Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Парламенти юқори палатаси делегацияси билан учрашув

2016-12-02 | Сайлов

2016 йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Ильяс Умаханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан мамлакатимизга ташриф буюрган делегация таркибида сенаторлар Владимир Джабаров, Михаил Козлов, Сергей Лисовский ва Дмитрий Мезенцев бор.

Россия делегация аъзолари Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида халқаро кузатувчи сифатида ҳудудларга ташриф буюриш тўғрисидаги режаларини ўртоқлашдилар.

Мулоқот давомида долзарб Ўзбекистон-Россия кун тартиби нуқтаи назаридан парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться