Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркия Президентига ҳамдардлик билдирилди
2016-12-01 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғонга 2016 йил 29 ноябрь куни Адана шаҳридаги қизлар мактаб-интернатида юз берган фожиавий ҳодиса – ёнғин натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади.
Мактубда ҳалок бўлганларнинг ва жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзлари изҳор қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги