Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Замонавий сайлов тизими: Ўзбекистон тажрибаси

2016-12-01 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш учун хорижий журналистлар, сайлов жараёнини кузатиш мақсадида халқаро кузатувчилар келмоқда. ЎзА мухбири уларнинг айримлари билан мамлакатимиз сайлов тизими, Президент сайловига тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди.

ЎзА мухбири уларнинг айримлари билан мамлакатимиз сайлов тизими, Президент сайловига тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. 

Николай Левичев, Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси аъзоси: 

– Дунёнинг кўплаб давлатларида сайлов жараёнларини кузатганман. Ўзбекистондаги сиёсий партиялар орасидаги соғлом рақобат муҳити, ўзаро ҳамжиҳатлик, бирдамлик, сайловда овоз бериш тартиби, улардан фарқли равишда, муайян афзалликларга эга. Сайлов участкасида ташкил этилган тиббиёт хонаси, ота-оналар овоз бераётганда уларнинг фарзандлари она ва бола хоналарида мутахассислар қаровида бўлиши – булар эътиборга молик тажрибалар. 

Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик, барқарорлик ва ҳамжиҳатлик муҳитига ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик тараққий этиб, барча соҳада ривожланишига ишонамиз. 

Осман Гўкмен, TRT телеканалининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари (Туркия): 

– 2005 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритаман. Сайлов жараёнларини кузатганман. «Press klub: Saylov.uz – 2016» пресс-клубининг ташкил этилиши хорижий журналистлар, халқаро кузатувчилар, экспертлар ишини янада енгиллаштирди. Қаранг, пресс-клубда бир пайтнинг ўзида қанча телеканал кўрсатувларини кузатиш мумкин. У ҳақиқий ахборот маконига айланган. 

Туркия телеканалларида ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш, уни кўтаринки руҳда ўтказиш, сайлов участкаларидаги замонавий шарт-шароитлар борасида лавҳалар бериб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган демократик тамойилларнинг амалдаги яна бир ифодаси бўлади. 

Ли Яаоюань, Хитойнинг "Szinszi Jibao" газетаси махсус мухбири: 

– Ўзбекистон Президенти сайловига 600 га яқин халқаро кузатувчи ва журналистларнинг келаётгани бежиз эмас. Бу мамлакатингизнинг нуфузи йилдан-йилга юксалиб, тараққий этаётганидан, ахборот тизими, медиа соҳаси ривожланиб, иқтисодий юксалаётганидан далолатдир. Биз журналист сифатида Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари тизимининг мукаммал фаолият юритаётгани, хабарлар тезкор, ишончли, сифатли ташкил этилаётгани, нодавлат телерадиоканаллари фаоллашганидан хурсандмиз. 

Дмитрий Поваров, "Россия сегодня" ахборот агентлиги махсус мухбири: 

– Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал ривож топмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг ривожланган, қадимий обидалари, осори-атиқалари, тарихий шаҳарлари билан дунёга машҳур мамлакат саналади. Мен Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида бўлганман. Ўзбекистонда Президент сайлови қонун доирасида ўтишига ишонаман. Сайловда иштирок эта олмайдиган беморлар, қарияларнинг уйларига сайлов қутилари олиб борилиши, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида сайлов участкалари тузилгани ҳар бир фуқарога ўз ҳуқуқидан тўла фойдаланиш имконини беради. 

Манба: ЎзА

Поделиться