Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТ ЕИК Ижрочи котиби билан учрашув
2016-11-30 | Сиёсат
2016 йилнинг 28-30 ноябрь кунлари Иккинчи Будапешт сув саммитида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Будапешт шаҳрида БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Кристиан Баҳ билан учрашди.
Мулоқот чоғида БМТ ЕИКнинг 1992-йилдаги Трансчегаравий сув оқимларни ва халқаро кўлларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Конвенция доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон делегацияси К.Баҳни 2013-2016 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармасида Ўзбекистон раислиги даврида эришилган натижалари билан таништирди. К. Баҳ самарали ҳамкорликни ижобий баҳолади ва БМТ ЕИК Конвенцияси доирасидаги ўзаро манфаатли алоқаларнинг янада ривожланишига ишонч билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги