Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ Бош котиби билан учрашув

2016-11-30 | ШҲТ

2016 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 4-декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Кузатувчилар миссиясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрган ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди.

Суҳбат чоғида ташкилотга аъзо давлатлар ва ШҲТ Котибияти вакилларидан иборат Кузатувчилар миссияси фаолиятининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ​ ШҲТни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳамда июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Давлат раҳбарлари кенгаши қарорларининг ижро жараёни ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться