Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайлов ва ёшлар

2016-11-29 | Жамият

Тошкент Аграр университети Нукус филиалида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент Аграр университети Нукус филиали ўқитувчилари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида, хусусан мазкур қонунда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилиши, сайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўладиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш ҳуқуқига эганлигини таъкидлади. Бундан ташқари, сайлов тўғрисида яна бошқа бир қатор маълумотлар берилиб, жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизнинг ҳар бир фуқароси ҳаётига дахлдор бўлиб,

бу муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирга ҳеч ким бефарқ қарай олмаслиги, бинобарин, фуқаролар сайловда иштирок этиш ва ўз хоҳиш-иродасини билдириш орқали Ўзбекистоннинг ҳуқуқий демократик давлатни янада мустаҳкамлаш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидан изчил боришини таъминлашга ўз ҳисаларини қўшишда фаол иштирок этиш зарурлиги айтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, охирги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда Конституцияда ёзилган моддалар бўйича атрофлича тушунчалар берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиктирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться