Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонун - Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари тармоғида тарғибот қилинди
2016-11-29 | Жамият
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари тизимидаги ташкилот вакиллари билан жорий йилнинг 25 ноябрь куни “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги Қонун тарғиботи юзасидан семинар ўтказилди.
Ўтказилган ушбу тадбирда 180 га яқин корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Шу йилнинг 23 декабридан бошлаб “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киритилиши ва бугунги кунда соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Семинарда Қонуннинг ҳар бир банди, унги киритилган ўзгартиришлар, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ алоҳида ваколатларга эга бўлган бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари ваколатлари ва вазифалари белгиланлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Янги Қонуннинг 31 - моддасида касаба уюшмалари ташкилот-лари ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Жойларда вакилларни сайлаш, уларни ўқитиш, билим савияларини ошириш каби масалалар кенг ёритилиб берилди. Ушбу семинарда касаба уюшмалари томонидан меҳнат муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган ишлар, вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ёритиб берувчи ведеороликлар намойиш этилди.
Шу қаторда корхоналарда жамоа шартномаларини тузиш, унинг ижросини доимий муҳокама қилиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш юзасидан профилактика ишларини кучайтириш, ходимларнинг дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда, ҳодимларни меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатлигининг бошқа ҳил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларига амал қилиниши ҳолатлари, шунингдек, ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан соҳага масъуллар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот ва тавсиялар берилди.
Иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилаётган қонуности, меъёрий ҳужжатлар ва Низомларга таклифлар киритилди, уларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Семинар ишида Далат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгаши масъул ходими Д.Б. Эрдашев иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши