Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россиялик журналистлар билан учрашув

2016-11-28 | Сайлов

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида сайловни ёритиш учун мамлакатимизга келган Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди.

МСК Раиси журналистларни сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Учрашувда Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида Президентлик институти асосий ўрин тутиши алоҳида таъкидланди. Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилганидек, Президент давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди. Президент фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонунчиликка 2015 йил декабрь ойида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайлов амалиётини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг сайловда эркин иштирок этиши учун шарт-шароитларни кенгайтиришга, Президентликка номзодларга сайловолди ташвиқоти даврида кенг ва тенг имкониятлар яратишга қаратилган.

Мулоқот чоғида қайд этилганидек, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини, журналистларнинг сайлов кампаниясига тааллуқли ахборотлардан кенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан бугунги кунга қадар сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган қарийб 100 та матбуот анжумани ва брифинглар ўтказилди. Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 306 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.

Сайлов кампанияси эълон қилинганидан бошлаб шу кунга қадар мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситаларида 15 минг 845 та материал эълон қилинди.

Учрашувда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться