Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий сайлов комиссияда учрашув

2016-11-25 | Сайлов

Шу йил 25 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонасининг иккинчи котиби Ямагива Кадзуёши билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси котиби С.Қурбонқулов меҳмонни Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан жорий йил 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётини янада такомиллаштириш мақсадида қонун ҳужжатларига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар билан таништирди.

Мулоқот чоғида сайлов кампанияси очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига асосан сайловни кузатишда 5 та халқаро ташкилот миссиялари ва 40 дан зиёд хорижий давлат, шу жумладан, Япониядан кузатувчилар иштирок этиши таъкидланди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться