Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Чегара масалалари бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувига доир
2016-11-21 | Сиёсат
2016 йилнинг 15-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашувлари бўлиб ўтди.
Учрашувлар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди, жумладан аввал мувофиқлаштирилмаган айрим участкалар бўйича фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги