Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Локомотив" – Ўзбекистон чемпиони!

2016-11-18 | Спорт

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасида мамлакатимизнинг ўн олти жамоаси ўзаро баҳслашмоқда. Олий лига баҳслари якунланишига бир тур қолганда "Локомотив" жамоаси 68 очко билан олтин медални нақд қилиб қўйди. 

Йигирма тўққизинчи тур доирасида "Локомотив"нинг энг яқин таъқибчиси "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида "Навбаҳор" клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва очколар сонини 63 тага етказди. 

"Локомотив" эса қолган учрашувларда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар ўз тарихида илк марта мамлакат чемпионига айланди. 2002 йилда ташкил этилган «Локомотив» клуби Ўзбекистон чемпионатида уч марта кумуш ва бир марта бронза медалини қўлга киритган. 

Йигирма тўққизинчи тур доирасида "Машъал" жамоаси "Бухоро"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, "Нефтчи" ўз майдонида "Қизилқум"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. "Обод" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади. 

Манба: ЎзА

Поделиться