Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2016-11-18 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон ва Буюк Британия ишбилармонлар доиралари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо, сармоя, нефть-газ, кимё, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, логистика каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, фирма ва компаниялари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов, Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгаши ҳамраиси Б.Ҳэй мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларда изчил ривож топиб бораётганини таъкидлади. Икки мамлакат ўртасидаги алоқалар, айниқса, таълим, фармацевтика ва молия соҳаларида фаоллашмоқда. 

Анжуманда Буюк Британиянинг «British school of Tashkent», «Cambridge international examinations», «GSK», «Industrial power group/Mayphil/Quantum ES Ltd», «ITE Uzbekistan», «Worley Parsons Uzbekistan Engineering», «Thomson Reuters» каби ўттиздан ортиқ компанияси вакиллари Ўзбекистон тадбиркорлари билан савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди. Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қўшма корхоналар сафини кенгайтириш ва биргаликда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться