Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хатамжон Кетмоновнинг Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашуви

2016-11-15 | Сайлов

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 14 ноябрь куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция шаклида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Қирғизбоев очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили С.Арзиқулов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Президентликка номзод Хатамжон Кетмонов сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Номзод мустақиллик йилларида Самарқанд янада обод, кўркам ва замонавий шаҳарга айлангани, бу Биринчи Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари ва халқимизнинг фидокорона меҳнати самараси эканини таъкидлади. Ўз тарихи ва қадриятларини улуғлаб, илғор ғоя ва ташаббуслари билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Самарқанд аҳлининг ҳаёти, дунёқараши, онгу тафаккури юксалди. 

Дастурда ижтимоий аҳамиятга молик товарлар ва хизматлар нархини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назорати самарадорлигини янада ошириш орқали нарх ва тарифларнинг ўсиши инфляция даражасидан юқори бўлмаслигини, уй-жойларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш мақсадида давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган маблағларнинг бир қисмини турар жой фондини шакллантиришга йўналтириш механизмини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Мамлакатимизда автотранспорт воситаларининг кўпайиб бораётгани натижасида йўллар, катта шаҳарларда тирбандликлар вужудга келишига барҳам бериш мақсадида тегишли инфратузилмани доимий такомиллаштириб бориш, пиёдалар йўлакларини капитал таъмирлаш, экологик тоза, соғлом турмуш тарзига замин яратувчи велойўлаклар барпо этиш таклифи илгари сурилган. 

Кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг ролини мустаҳкамлаш, мазкур устуворликка амал қилган ҳолда, етакчи ижтимоий соҳаларнинг тижоратлашувини чеклаш, жамиятнинг барча аъзолари ижтимоий кафолатлари таъминланиши масалаларида бизнес масъулиятини ошириш лозимлиги ва бу вазифани рўёбга чиқаришда “Кучли ижтимоий ҳимоя – асосий мақсадимиз!” шиорига таянилиши, ногирон болаларни зарур махсус адабиёт ва қўлланмалар билан таъминлашни ўз ичига оладиган инклюзив таълим тизимини ривожлантириш ва соҳа ўқитувчиларига имтиёзлар бериш, жисмоний имконияти чекланган талабаларнинг олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятини янада кенгайтириш ҳам дастурда ўз ифодасини топган. 

Учрашувда Самарқанд давлат университети талабаси И.Умиров, Каттақўрғон туманидаги 20-умумтаълим мактаби директори З.Бердиева, Самарқанд шаҳридаги “Саид” маҳалла фуқаролар йиғини раиси М.Давронова ва бошқалар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрини билдирди. Сайловчиларни Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

Манба: ЎзА

Поделиться