Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркманистон маданияти кунлари якунланди

2016-11-11 | Маданият

Бухоро вилояти мусиқали драма театрида Туркманистон маданияти кунларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори Ф.Жўраев, Туркманистон маданият вазири ўринбосари А.Шомуродов, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ш.Шириев ва бошқалар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч ва манфаатли ҳамкорлик, халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида ривожланаётгани, ўзбек-туркман халқлари ўртасидаги дўстлик ва маданий ҳамкорлик алоқалари йилдан- йилга мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. 

Туркманистон маданияти кунлари тадбири доирасида Бухоро санъат коллежида туркман фильмлари намойиш этилди. Таниқли режиссёр Булат Мансуров томонидан суратга олинган тинчлик ва эзгулик куйчиси Шукур бахши ҳақидаги “Беллашув” бадиий фильми томошабинларда катта таассурот қолдирди. 

Бухоро санъат коллежи ўқувчилари меҳмонларга ўзлари яратган Туркманистоннинг ўзига хос табиати, туркман халқининг ҳаёти, урф-одат ва анъаналари акс этган тасвирий санъат асарларини намойиш қилди. 

Мамлакатимизда 130 дан зиёд турли миллат ва элат вакиллари, жумладан, туркман миллатига мансуб фуқаролар аҳил-иноқ яшаб, барчамиз учун ягона бўлган Ўзбекистонимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилмоқда. Бухоро вилоятида 11 мингга яқин қардош халқ вакиллари истиқомат қилади. Уларга ўз миллий анъана ва урф-одатларини асраш ва ривожлантириш учун барча шароит яратилган. 

– Мен Бухоро тиббиёт коллежида ўқийман, – дейди Алтин Базарова. – Абу Али ибн Сино юртида таълим олаётганимдан фахрланаман. Ҳозирги кунда коллежимизда 90 га яқин туркманистонлик ёш таҳсил олади. Коллежда замонавий технологиялардан фойдаланиб, пухта билим олишимиз ва касб ўрганишимиз учун барча шароит яратилган. Мен бу ҳақда ҳар гал таътилда юртимга борганимда фахрланиб гапириб бераман. 

Туркманистон маданияти кунлари икки мамлакат санъаткорларининг концерт дастури билан якунланди. 

Манба: ЎзА

Поделиться