Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамоатчи инспекторлар учун семинар

2016-11-05 | Экология

Тошкент вилоятида экологик назорат бўйича жамоатчи инспекторларнинг ваколат ва мажбуриятлари тарғиботига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда қўмита масъул ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, экологлар, бўлғуси жамоатчи инспекторлар иштирок этди. 

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир. 

– Машғулотларда вилоятнинг барча ҳудудларидан таклиф этилган 100 га яқин бўлғуси жамоатчи инспектор иштирок этди, – дейди Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Я.Султонов. – Соҳага оид ҳужжатлар ижросини таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш борасида қонунбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш каби қатор йўналишларда олиб борилган амалий машғулотлар тингловчиларда катта таассурот қолдирди. 

Семинарда “Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унинг асослари”, “Жамоатчилик экологик назоратининг назарий ва амалий жиҳатлари”, “Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида жамоатчилик экологик назорати”, “Чиқиндилар бошқаруви соҳасида жамоатчилик экологик назорати” мавзуларида маърузалар тингланди. 

Манба: ЎзА

Поделиться