Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ҳаво электр узаткичлар ва нимстанциялар таъмирланди

2016-11-05 | Иқтисодиёт

Навоий вилоятида ижтимоий-иқтисодий тармоқларни куз-қиш мавсумида электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан аҳоли хонадонлари ва турли истеъмолчиларни доимий электр қуввати билан таъминлаш мақсадида жойлардаги ҳаво электр узаткичлар ва нимстанциялар таъмирланди. 

– Мавсумда истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи ва электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда, – дейди “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош муҳандиси Садриддин Раимов. – 2016-2017йиллар куз-қиш мавсумида электр энергия таъминотида узилишлар эҳтимоли кузатиладиган олис ҳудудларда аҳоли хонадонларига электр энергиясини ишончли етказиб бериш бўйича алоҳида чора-тадбирлар кўрилди. Айни пайтга қадар Навбаҳор, Хатирчи, Қизилтепа туманларидаги 14 трансформатор юқори қувватлисига алмаштирилди. Куз-қиш мавсумида барча нимстанциялар ва трансформатор пунктларидаги ёғ тўлдириладиган қурилмаларга қўшимча ёғ қуйиш мақсадида 55 тонна трансформатор мойини харид килиш учун шартнома тузилиб, иш режа асосида олиб борилмоқда. Бундан ташқари электр тармоқларида дефект изоляторлар янгиланиб, таянчлар оралиғидаги улама симлар бартараф этилмоқда. Мазкур тадбирлар тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш, электр энергиясини ҳисобга олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться