Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунланди

2016-11-03 | Иқтисодиёт

Форумда Буюк Британия, Германия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон каби давлатлардаги фирма ва компанияларнинг 1 минг 300 дан ортиқ вакили қатнашиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича шартномалар тузди.

Бу ерда ўзаро манфаатли битимлар тузиш имконияти мавжудлиги боис ўтган йилги форумда саноат кооперацияси асосида маҳсулот харид қилиш бўйича 11,8 триллион сўмлик, экспорт бўйича 8,3 миллиард долларлик шартномалар тузилган эди. Жорий йилда маҳсулот сотиб олиш бўйича шартномалар қиймати ўтган йилги кўрсаткичдан қарийб 1,16 марта ошди. Бу мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга халқаро миқёсда талаб ортиб бораётганидан далолатдир. 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрдаги “Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий форум маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг янги тур ва йўналишларини ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Кооперация биржаси иштирокчилари ривожланиш истиқболларини белгилаш, келгуси йил учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштириш ва буюртмалар портфелини шакллантириш имконига эга бўлди. 

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси икки босқичда ўтказилди. Жорий йилнинг март-июнь ойларида ҳудудларда ташкил этилган ўн учта ана шундай тадбирда 5 мингдан ортиқ саноат корхонаси қатнашди. Улар ўртасида маҳсулот етказиб бериш ҳамда саноат кооперацияси борасида миқдори бир триллион сўмликдан кўпроқ шартномалар имзоланди. Тоғ-кон ускуналари, боғдорчиликка мўлжалланган мини-тракторлар, электр генераторлари, тиббиёт жиҳозлари, юқори сифатли мой ва керамика маҳсулотлари ва бошқа таклифлар қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Иккинчи босқичда мамлакатимизнинг қарийб уч мингдан ортиқ корхона, компания ва ташкилотлари томонидан машинасозлик, автомобилсозлик, электр техникаси, қурилиш, металлургия, кимё, нефть-газ, озиқ-овқат, енгил саноат, фармацевтика ва бошқа тармоқларнинг 22 мингдан зиёд номдаги тайёр маҳсулотлари, бутловчи буюмлар ва материаллари тақдим этилди. Уларнинг мингдан зиёди янги ўзлаштирилган. 

– Корхонамизда кооперация асосида паст ва юқори кучланишли кабеллар ишлаб чиқарилмоқда, – дейди Сергели туманидаги «RroCab» қўшма корхонаси бўлим бошлиғи Рустам Абдураҳмонов. – Бир ойда бир ярим минг километрдан кўпроқ турли ўлчам ва кўринишдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз. Доимий ҳамкорларимиз қурилиш корхоналари ҳисобланади. Икки йилдан буён Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида иштирок этиб, янги ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўймоқдамиз. Жорий йилда ўттиздан зиёд шартнома туздик. 

Форумда Буюк Британия, Германия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон каби давлатлардаги фирма ва компанияларнинг 1 минг 300 дан ортиқ вакили юртимиз саноати салоҳияти билан танишиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича шартномалар тузди. Айни пайтда улар мамлакатимизда қўшма корхона очиш истиқболларини баҳолаш имкониятига ҳам эга бўлди. 

 

15 (1).JPG

   
Мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, барча соҳаларга замонавий технологияларни жалб этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси корхоналари кенг экспозиция билан иштирок этди. “Sino” акциядорлик жамияти, “Фотон” давлат унитар корхонаси, “Artel” савдо белгиси остидаги компаниялар гуруҳи каби корхоналар стендлари кўпчиликнинг эътиборини жалб этди. Мамлакатимиз электр техника саноати сўнгги йилларда мураккаб маиший ва радиотехника маҳсулотлари – телевизорларнинг замонавий моделлари, маиший ва саноат совутгичлари, кондиционер, газ плитаси, чангютгич, энергия тежайдиган лампа, электр чойнак, дазмол ва телефон каби кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 

Ўн кун давом этган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг элликдан зиёд марказлаштирилган тақдимотлари ўтказилди. Мамлакатимиз ҳудудлари тақдимотида маҳаллий ресурсларни ўзлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда саноат тармоқларининг асосий корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини янада ривожлантириш ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунида корхона, компания ва ташкилотларнинг тақдимотлари турли номинациялар бўйича баҳоланиб, фаол иштирокчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди. Ҳудудларнинг энг яхши тақдимоти номинациясида Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари пешқадамлик қилган бўлса, энг яхши тақдимот ўтказган ташкилот сифатида Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти эълон қилинди. 
 
 

Манба: ЎзА

Поделиться