Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саноат ярмаркаси корхоналар салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда

2016-10-27 | Иқтисодиёт

Пойтахтимизда X Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси давом этмоқда

“Фаолият юритаётганимизга ўн йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Ўтган йиллар давомида лизингга бир нечта ҳайдов трактори, тиркамалар олдик. Бугунги ярмаркада “Ўзмашлизинг” орқали “New Holland TD5.110” русумли тракторни олиш учун йиллик 4,5 фоизли устама билан ўн йилга шартнома туздик. Ўтказилаётган бундай тадбирлар биз учун ниҳоятда фойдали бўлаётир”. 

Бу Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида 2017 йил учун шартнома тузган Бекобод туманидаги “Навбаҳор адирлари” фермер хўжалиги раҳбари Адҳам Рўзибековнинг сўзлари. 

– Ярмарка компаниямиз ва тизимдаги “Ўзмашлизинг” шўъба корхонаси учун самарали кечмоқда, – дейди “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси бўлим бошлиғи Фахриддин Ҳожиев. – Ҳозиргача фермер ва тадбиркорлар билан 20 дан ортиқ шартнома имзоладик. Айни вақтда уларга лизинг асосида харид қилиш учун етмишдан зиёд турдаги қишлоқ хўжалиги техникаси таклиф этилмоқда. Юртимиздаги ишлаб чиқариш корхоналари ва заводлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш учун 218 миллиард сўмлик шартнома имзолашни режалаштирганмиз. 

Саноат ярмаркасида “Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар ҳам фаол иштирок этмоқда. Жамиятда 2020 йилгача 40 дан ортиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали мамлакатимизда энергетика салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, тармоқ корхоналарини модернизациялаш, энергия ресурсларини тежаш чоралари кўрилади. 

Амалга ошириладиган бундай янгиланишлар жамият таркибидаги ўнлаб корхоналарнинг стендларида ҳам ўз аксини топган. Мисол учун, “Қуёш иссиқлик энергияси” қўшма корхонаси қуёш энергиясида ишлайдиган сув иситиш тизимларини, “Электр қувват қурилмалари” қўшма корхонаси паст қувватда ишловчи ўчиргичлар, “Электртармоққурилиш” корхонаси юқори кучланишли электр узатиш линиялари, металл конструкциялар, “Савдоэнерго” корхонаси электр энергетикаси тизими ходимлари учун махсус кийимлар таклиф қилаётир. 

– Ярмаркада тармоқ ва тармоқлараро ҳамкорлик бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш имконига эга бўлмоқдамиз, – дейди “Ёрқин чироқлар” қўшма корхонаси бош директори Хайрулло Атамбоев. – Жанубий кореялик ишбилармонлар билан ҳамкорликда тузилган корхонамизда йилига 2,5 миллион дона тежамкор электр лампа ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. 2015 йилда икки хил ёритгич чироқлари тайёрлаган бўлсак, жорий йилда етти хил чироқ ишлаб чиқаришни ўзлаштирдик. Келгуси йилда ёритгич ва чироқлар турини ўнтага етказишни режалаштирганмиз. 

Ярмарканинг учинчи кунида «Ўзбекэнерго», «Ўзбеккўмир», «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари корхоналарининг тақдимотлари бўлиб ўтди. 

Манба: ЎзА

Поделиться