Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегациясининг Ўш шаҳрига ташрифига доир

2016-10-25 | Сиёсат

2016 йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адхам Икрамов бошчилигидаги делегация икки томонлама келишувларни амалга ошириш мақсадида жавоб тариқасидаги ташриф билан Ўш шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) бўлади.

Президент Девони, Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат ва ижтимоий тузилмаларнинг вилоятдаги бўлимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ишбилармон доира раҳбарлари, фермерлар, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат арбобларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Қирғизистоннинг юқори мансабдор шахслари ва қўшни Боткен, Жалол-Обод ва Ўш вилоятлари вакилларидан иборат делегация билан учрашув ва музокаралар ўтказади. Ташриф доирасида икки томонлама муносабатлар ва чегара ҳудудларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

1 октябрь куни Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон томонининг таклифига биноан Андижон шаҳрига ташриф буюрган эди. Учрашув якунларига кўра Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться